Янгиликлар
Тадбиркорга ишончли қалқон
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси ва Давлат солиқ бошқармаси масъул ҳодимлари иштирокида вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасида “Текширишларни рўйхатга олиш китобининг шакли ва уни тўлдириш тартиби тўғрисида”ги Низомга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда китобнинг юритилишидан мақсад, уни тўлдириш, ушбу китобнинг электрон шаклини юритиш тартиби, назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг ўтказиладиган текширишлардаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида зарур тушунтириш ва тавсиялар берилди.
Тадбир давомида вилоят ИИБ ЁҲБ идоралари масъул ҳодимларидан мавзуга доир тушган саволларига зарур ва тегишли тушунтиришлар берилди. Вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят прокуратураси ҳамда вилоят Давлат солиқ бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ушбу тадбирларни бошқа назорат қилувчи идораларда ҳам ўтказилиши юзасидан чора-тадбирлар режаси белгиланди.