Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 10 январдан 16 январгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат статистика қўмитасининг 2014 йил 31 декабрдаги 92, 84, 2014-39, 257-В-2, 6-мб-сонли «Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 12 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1411-2 (2015 йил 19 январдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 27 декабрдаги 46/2-сонли «Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 14 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2014-8 (2015 йил 19 январдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2014 йил 31 декабрдаги 1, 11, 94-сонли «Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 14 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1647-1 (2015 йил 19 январдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2014 йил 31 декабрдаги 2, 44-сонли «Қаровсиз қолган ҳайвонларни отиб ташлаш тартиби тўғрисида йўриқноманинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 14 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2368-1 (2015 йил 19 январдан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2014 йил 31 декабрдаги 3, 45-сонли «Аҳоли пунктларида ёввойи ҳайвонларни сақлаш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 14 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2373-1 (2015 йил 19 январдан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 30 декабрдаги 2014-33, 29-сонли «Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 15 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2033-2 (2015 йил 19 апрелдан кучга киради).

II. Бекор қилинди ва ижродан чақириб олинди:

1. Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг 2010 йил 5 февралдаги Йиғилиш Баёнининг 3-банди билан тасдиқланган «Эстрада санъати соҳасида фаолият юритаётган санъаткорларни хориж давлатларига чиқиш тартиби».

2. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг 2009 йил 4 февралдаги 1-сонли қарори.

3. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг 2009 йил 4 декабрдаги 27-сонли қарори.

Ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тақдимномалари асосида давлат рўйхатидан ўтказилмаган ва қонун ҳужжатларига зид ҳужжатлар сифатида бекор қилинди ва ижродан чақириб олинди.