Янгиликлар
Қонун ижодкорлиги: ютуқлар ва муаммолар
Унда Сурхондарё вилотидаги давлат ташкилотлари ҳуқуқшунослари, вилоят ва барча туман, шаҳар ҳокимлиги ҳуқуқшунослари ҳамда ташкилий назорат гуруҳи раҳбарлари иштирок этишди.
Тадбирда маърузачилар бугунги кунда жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш жараёнида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига республика раҳбарияти томонидан алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлашди.
Вилоятдаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолияти, эришилган ютуқлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимига доир мулоҳазалар баён этилди.
Шунингдек, ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини интерактив давлат хизматлари ягона порталида муҳокамадан ўтказиштартиби ва шартлари семинар қатнашчиларига батафсил тушунтирилди.
Бундан ташқари,давлат бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳуқушуносларига қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш ишларини амалга ошириш юзасидан ҳам батафсил маълумотлар берилди.
Хусусан, айнан қайси турдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар назорат ҳолатида юритилиши лозимлиги, назорат ҳолатида юритиш тартиби хақида тўхталиб ўтилди.
Семинар жараёни ўзига хос баҳс – мунозара усулда ташкил этилди ва иштирокчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ҳамда тадбир сўнгида кўтарилган мавзу доирасида қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.