Янгиликлар
Қарияларга эҳтиром
Мамлакатимизда қарияларга эътибор, уларга кўрсатиладиган эҳтиром, ҳурмат халқимизнинг қон-қонига сингиб кетганқадрият сифатида улуғланади. 2015 йилни “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиниши билан эса бу масала давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган давра суҳбатида “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан амалга оширилаётган тадбирлар, соҳага оид қонун ҳужжатларининг мазмун- моҳияти хусусида сўз юритилди.
Учрашувда ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, уларнинг ижроси юзасидан қилинаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.
Бу йўналишдаги ишларни янада ривожлантириш юзасидан мулохазалар билдирилди.