Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш



DSC02083.JPG Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Термиз шаҳар ҳарбий прокуратураси вакли билан ҳамкорликда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасида “Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида маърузачилар Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳар бир фуқаронинг қонун билан белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва бурчлари, мажбуриятлари белгилаб қўйилганлигини, ваколатли идоралар томонидан қабул қилинаётган барча қонунлар инсон манфаатлари учун хизмат қилишини, жойларда қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳияти доимий равишда тушунтириб борилиши, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда барча масъул эканлигини қайд этишди.

Шунингдек, давра суҳбатида жиноят тушунчаси, жиноятларни таснифлаш, жиноят учун жавобгарлик ва унинг асослари, жиноятга дахлдорлик, жазо тушунчаси ва мақсадлари, судланганликнинг ҳуқуқий аҳамияти, касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик, туҳмат, ҳақорат қилиш, терроризм, меҳнат қилиш ҳуқуқини бузиш, давлат мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилиш, алдаш ёки ишончни суистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш, мулкни қасдан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш, ахборотлаштириш қоидаларини бузиш, ҳокимият ёки манасаб ваколати доирасидан четга чиқиш, мансабга совуққонлик билан қараш, пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш, ёлғон кўрсатмалар бериш, ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш, DSC02083.JPGжанговор навбатчиликни ўташ қоидаларини бузиш, ҳарбий мулкни беҳуда сарфлаш, йўқотиш ёки ишдан чиқариш, ҳужжатлар штампалар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш, жиноят эканлиги, булар учун Ўзбекистон Республикаси жиноят кодекисида жазолар белгиланиб қўйилганлиги ҳақида ҳарбий хизматчиларга ва бошқарма ходимларига ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Бундан ташқари, ҳар-бир оилада камол топаётган ёшларимизнинг, сиёсий, ижтимоий, маънавий онгини ривожлантириш, ёш авлодни ватанпарварлик, юртга содоқат руҳида тарбиялаш, келажакка бўлган ишончини ва фидоийлигини ошириш, руҳиятини кўтариш ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Давра суҳбати жараёни ўзига хос баҳс – мунозара усулда ташкил этилди ҳамда иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.