Янгиликлар
Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбeкистoн Рeспубликaси Кoнституцияси қaбул қилингaнининг 22 йиллигигa бaғишлaнгaн тaнтaнaли мaрoсимдaги “Мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилишга қаратилган тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириш – бош мақсадимиздир” номли мaърузaсидaн кeлиб чиқaдигaн мақсад ва вaзифaлaр” ҳамда Ўзбeкистoн Рeспубликaсининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги ва “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонунларннинг мазмун-моҳияти мавзуларида Термиз тиббиёт коллежида учрашув ўтказилди.
Учрашувда маърузачилар ҳозирда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳамда ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирлари ва бу борада қабул қилинган Қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тўғрисида тўхталиб, ҳуқуқий тушунчалар беришди.
Бундан ташқари, юртбошимизнинг “Мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилишга қаратилган тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириш – бош мақсадимиздир” мавзусидаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган маърузасида бизнинг эътиборимиз марказида туриши керак бўлган энг муҳим масалалардан яна бири – бу Конституциямизга мувофиқ кўп тармоқли иқтисодиётимизнинг устувор соҳалари бўлмиш хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни тез суръатлар билан ривожлантириш йўлидан барча ғов ва тўсиқларни йўқ қилиш, уларнинг эркинлигини таъминлаш эканлиги, энг муҳим устувор вазифаларимиз қаторида иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил чуқурлаштириш, ишлаб чиқаришни узлуксиз техник ва технологик янгилаб бориш, замонавий ахборот-коммуникация тизимларини кенг жорий этишни асосий мақсадимиз сифатида кўришимиз кераклиги қайд этилди.
Тадбирда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш учун шу каби ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ҳамкорликда ўтказилишини янада кенгайтириш лозимлиги ҳақида хулосага келинди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.