Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Сайлов - демократия кўзгуси


DSC02083.JPGСурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистонда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари, сайловларнинг демократик жамиятни шакллантиришдаги аҳамияти ва “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрписида”ги Қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Унга кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9-Сурхондарё сайлов округи комиссияси қошида ташвиқот ишларини олиб бориш учун бошқарма томонидан жадвал ишлаб чиқилди.

Жумладан, Термиз шаҳридаги 1-сон Академик лицей ва Педагогика касб- ҳунар коллежида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган тадбир ўтказилди.

Унда сўзга чиққанлар фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларидан бири Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиш ҳуқуқи эканлигини, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунининг 1-моддасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини мамлакатимиз фуқаролари умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан амалга оширишлари белгилаб берилганлиги таъкидланди.DSC02083.JPG

Шу билан бир қаторда, юртимизнинг 18 ёшга тўлган фуқаролари сайловда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлиб, ижтимоий келиб чиқиши, ирқий ёки миллий мансублигига, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулот тури ва хусусиятига қараб Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сайлов ҳуқуқини бирон – бир тарзда бевосита ёки билвосита чеклаш таъқиқланганлиги билдирилди.

Қонунга кўра, фақатгина суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суднинг ҳукмига мувофиқ озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлиб, бу ҳуқуқдан фойдаланмаслиги ҳақида иштирокчиларга тушунтирилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича овоз бериш яширин бўлиб, фуқаролар томонидан бевосита амалга оширилиши, фуқароларнинг хоҳиш-ирода билдиришлари устидан назорат этилишига йўл қўйилмайслиги, Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси битта овозга эга эканлиги ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.