Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Улуғ аждодларга чуқур ҳурмат ва эҳтиром


DSC02083.JPGИстиқлол йилларида мамлакатимизда буюк аждодларимизнинг азиз номларини қайта тиклаш, улар меросни асраб-авайлаш ва келажак авлодларга етказиш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бу эса халқимизнинг ўлмас қадриятларга, буюк аждодларимиз қолдирган илмий адабий меросга бўлган юксак ҳурмат-эътиборнинг ёрқин тимсолидир. Бунда буюк меросларимизни тиклаш, уларни асраб-авайлаш ва ёшларга етказиш миллий қадариятларимиз асосини ташкил этмоқда.

Миллатимиз номини улуғлаган буюк аждодларимиз ҳақида сўз борар экан, йирик ўзбек адиблари, буюк шоир, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ҳамда буюк тарихчи, давлат арбоби, етук саркарда, шоҳ ва шоир, Бобурийлар салтанати асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобур номларини фахр билан эътироф этамиз.

Олим ва ёзувчиларимизнинг изланишлари натижасида, буюк бобокалонларимиз Навоий ва Бобур шахслари ва улар ижодининг ўрганилмаган жиҳатлари ва очилмаган қирралари дунё нигоҳида намоён бўлди. Уларнинг ҳаёти ва ижоди неча йиллар ўтсада авлодлар томонидан катта қизиқиш билан ўрганилмоқда. Даврлар ўтгани сайин буюк аждодларимиз қолдирган маънавий мероснинг қадр-қиммати янада ошиб бормоқда. Уларнинг асарларини ўқиб, темурийлар даври маданий ва ижтимоий ҳаётидан, ўша давр жаҳон халқлари тарихидан хабардор бўлмоқдамиз.

DSC02083.JPGУшбу буюк бобокалонларимизнинг таваллуд куни муносабати билан жойларда бадиий-илмий учрашувлар, кечалар, тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан юртимизнинг таниқли шоир ва ёзувчилари иштирокида учрашув ўтказилди.

Тадбирда ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, “Эл юрт ҳурмати” ордени соҳиби Шафоат Раҳматулла Термизий, “Сурхон тонги” газетаси бош муҳаррирининг ўринбосари Сафар Омон ва воҳанинг таниқли шоираси Муҳайё Ҳамраевалар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, буюк бобокалонларимизнинг дунё маданияти тарихида тутган ўрни, сиёсат бобидаги маҳорати ҳақида атрофлича сўз юритдилар. Уларинг маънавий меросига бағишланган қатор адабиётлар бугунги кунда ёшларимиз учун ажойиб қўлланма бўлиб хизмат қилаётганини қайд этишди.

Шу билан бир қаторда, тадбир иштирокчиларига улуғ аждодларимиз Навоий ва Бобурнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Тадбир сўнггида иштирокчиларга Навоий ва Бобур ғазалларидан парчалар ўқиб эшиттирилди.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоблар олишди.