Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Сайловолди тадбирлари


DSC02083.JPGСурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълим бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда фуқароларининг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари, сайловларнинг демократик жамиятни шакллантиришдаги аҳамияти ва “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, Жарқўрғон туманидаги “Спорт”, “Саноат” ва “Иқтисодиёт” касб- ҳунар коллежларида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини ёшларга тушунтиришга бағишланган давра суҳбати тадбири ўтказилди.

Унда сўзга чиққанлар Давлатимиз мустақилликка эришгандан сўнг давлатчиликни бошқариш ҳокимиятлар бўлиниши принципларига асосланган ҳолда ташкил этилганлигини, булар қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятларидан иборат эканлигини, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи давлатимизнинг бир қанча норматив ҳуқуқий ҳужжатлари билан кафолатланишини билдириб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида сайлов ҳуқуқини амалга оширишга оид устувор қонун нормалари белгилаб берилганлигини қайд этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга эканлигини, овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланишини такидлашди.

Шунингдек, асосий қонунимизнинг 32-моддасида, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эга эканлигини, ҳамда бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш, шу билан бир қаторда давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан амалга оширишлари ҳақида кўрсатилганлиги айтиб ўтилди.

DSC02083.JPGБугунги кунда, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларидан бири Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиш ҳуқуқи эканлигини, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунининг 1-моддасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини мамлакатимиз фуқаролари умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан амалга оширишлари белгилаб берилганлиги тўғрисида тушунчалар берилди.

Қонунга кўра, фақатгина суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суднинг ҳукмига мувофиқ озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлиб, бу ҳуқуқдан фойдаланмаслиги ҳақида иштирокчиларга тушунтирилди.

Бундан ташқари, сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган вақтда муайян сайлов участкаси ҳудудида доимий истиқомат қилган Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари сайловчилар рўйхатига киритилиши, сайловчилар рўйхатини ҳар бир сайлов участкасида участка сайлов комиссияси тузиши ҳамда унинг раиси ва котиби томонидан имзоланиши, участка сайлов комиссияси жамоатчилик вакилларини рўйхат тузиш ишида қатнашишга жалб этиши ва туман ва шаҳар ҳокимликлари сайловчилар ҳисобга олинишини таъминлаши ва участка сайлов комиссияларига тегишли ҳудудда яшайдиган сайловчилар тўғрисида сайловчиларнинг рўйхатини тузиш учун зарур маълумотларни бериши ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Давра суҳбати сўнггида иштирокчилар ва ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоблар олишдилар.