Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Норма ижодкорлигининг такомиллашуви


Сурхондарё вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва вилоят адлия бошқармаси билан ҳамкорликда барча туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳамда мутасадди ташкилотлар масъул ходимлари иштирокида “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишнинг айрим жиҳатлари” мавзусида семинар машғулоти ташкил этилди.DSC02083.JPG

Тадбирда таъкидланганидек, Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан 2011 йил давомида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 20 та, 2012 йилда 55 та, 2013 йил 98 та, 2014 йилда эса жами 164 та қарорлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва қабул қилиш соҳасида зарур норматив-ҳуқуқий база шакллантирилган бўлиб, хусусан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятига қўйилган талаблар янада кучайтирилди. Мазкур жараёнларни амалга ошириш эса ўз навбатида юридик хизмат ходимларининг шахсий масъулиятини оширишни талаб этмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятларини ўрганиш жараёнида юзага келаётган камчиликларни сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, бартараф этиш ҳамда уларга келгусида йўл қўймаслик мақсадида Адлия вазирлиги томонидан бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда.DSC02083.JPG

Вазирлик томонидан жойларда сайёр семинарлар ташкил қилиниши амалиёти йўлга қўйилган бўлиб, мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш бўйича аниқ тавсия ва кўрсатмалар бериб келинмоқда.

Ташкил этилган семинарда Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Қ.Холмуродов ва бошқалар сўзга чиқиб, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норма ижодкорлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, уларни амалда қўллаш масалалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги борасида эришаётган ютуқлари ва уларни қабул қилишдаги хато ҳамда камчиликлар тўғрисида батафсил тўхталиб, муаммо ва уларни бартараф этиш бўйича тушунтириш ва тавсиялар беришди.

Шунингдек, семинар сўнггида барча туман (шаҳар) ҳокимликлари юридик хизмати ходимларига Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан тайёрланган “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ижодкорлигини такомиллаштириш бўйича услубий тавсиялар” номлиқўлланматақдим этилди