Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Сайловга оид ҳуқуқий маданиятини юксалтириш


DSC02083.JPGСурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9-Сурхондарё округ сайлов комиссияси томонидан тузилган ишчи тарғибот гуруҳи ҳамкорлигида, вилоятдаги Шўрчи, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Термиз, Музработ, Ангор, Қизириқ, Бойсун, Олтинсой, Узун, Сариосиё, Денов, Шеробод туманлари ҳамда Термиз шаҳрида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини, “Халқаро сайлов стандартлари ва Ўзбекистон сайлови қонунчилиги”, “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда сайлов комиссияларининг тутган ўрни” ва “Сайлов жараёнида қонунийликни таъминлаш масалалари” мавзуларида семинарлар ташкил этилди.

Семинарда маърузачилар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов окуругларини тузиш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, жойларда сайлов окургулари тузилганлиги, 2015 йилнинг 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинганлиги, округ сайлов комиссияларининг шахсий таркиби тасдиқланганлигини таъкидлашди.

Вилоятда сайловчилар сони 1.515.308 кишини ташкил этади, сиёсий партияларлардан номзодлар кўрсатилганлиги, жойларда сайлов участкалари тузилганлиги қайд этилди.

DSC02083.JPGБундан ташқари, овоз бериш куни сайловчиларга бузиб қўйилган сайлов бюллитенини янгиси билан алмаштириб олиш ҳуқуқий кафолатланишлигини, сайлов куни ўз турар жойида бўлиш имконига эга бўлмаган сайловчилар олдинроқ овоз бериш, саломатлигининг ҳолати ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш сайлов участкасига кела олмайдиган сайловчилар участка сайлов комиссиясига тегишли илтимос билан мурожаат этиш ҳуқуқига эгалигини, бу комиссия овоз беришни шу сайловчининг турган жойида ташкил этиши шартлиги ҳақида тушунтириш берилди.

Тадбирлар жараёнида фуқароларнинг ўз сиёсий ҳуқуқларини амалга оширишлари учун барча моддий, ташкилий-ҳуқуқий ва процессуал жиҳатлар таъминланганлиги, Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрь кунидаги Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари борасидаги ҳуқуқлари янада кенгроқ таъминланганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 146 ва 147-моддаларининг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Ўтказилган семинар жараёнлари ўзига хос баҳс – мунозара усулида ташкил этилди ҳамда барча иштирокчилар унда фаол иштирок этиб, ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.