Янгиликлар
Матбуот анжумани
Ҳар-бир давлатнинг тарақиётида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданияти алоҳида аҳамият касб этади. Чунки давлат ҳам ҳокимият ҳам халқ манфаати учун хизмат қилади.
Мамлакатимизда бу соҳага эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди ва мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш мақсадида бир қанча тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан 1997 йилнинг 29 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Миллий дастури тўғрисида”ги қарори асосий белгиланган тадбирлардан бири бўлиб ҳисобланади.
Жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, аҳолига қонунларнинг мазмун-моҳиятини халқчил тарзда етказиш ва бу билан фуқароларимизнинг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш юзасидан адлия органлари олдига бир қатор вазифалар қўйилган.
Бу борада адлия органлари томонидан амалга оширилаётган ишларни халқимиз ўртасида кенг тарғиб қилишда айниқса Оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва аҳамияти каттадир.
Ана шу вазифаларни иноботга олган ҳолда Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан “2014 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йилда адлия органлари олдида турган муҳим вазифалар”га бағишлаб оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.
Ўтказилган анжуманда маърузачилар Давлатимиз раҳбарининг Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган йил якунлари ва жорий йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларига бағишланган маърузаси ҳамда Олий Мажлис Сенати биринчи мажлисидаги нутқида белгилаб берилган устувор вазифалар, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида юридик хизмат фаолиятини самарали ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш, тадбиркорлар, хорижий инвесторлар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш, юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар, шартномавий ҳуқуқий муносабатларда хўжалик юритувчи субъектлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамоат, нодавлат-нотижорат ва диний ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш, нотариат фаолияти, ёшларни оилага тайёрлаш, ҳуқуқий ҳимоя йўналишида амалга оширилаётган тадбирлар, ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш борасида амалга оширилган ишлар борасида батафсил ахборот беришди.
Тадбирда адлия бошқармаси ҳамда бошқа ОАВ вакиллари томонидан амалиётда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича фикр мулоҳазалар юритилди ҳамда иштирокчиларнинг саволларига адлия бошқармасининг масъул ходимлари ва бошқалар томонидан батафсил жавоб берилди.