Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш


Вояга етмаганлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунинг билан бирга улар ўртасидаги назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Биргина, Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги 2010 йил 29 сентябрдаги Қонунини фикримизни тасдиқлайди. DSC02083.JPG

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва Термиз шаҳар икчи ишлар бўлими ҳамкорлигида Термиз шаҳридаги 12-сонли умумтаълим таълими мактабида “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарлик профилактикаси бугунги куннинг долзарб мавзуси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Таъкидланганидек, ҳар-бир оилада камол топаётган ёшларимизнинг сиёсий, ижтимоий, маънавий онгини ривожлантириш, ёш авлодни ватанпарварлик, юртга содоқат руҳида тарбиялаш, келажакка бўлган ишончини ва фидоийлигини ошириш, руҳиятини кўтариш, шунингдек улар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш масалалари долзарб вазифадир.

DSC02083.JPGШунингдек, тадбирда соҳа масъуллари вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси,ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаган,ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оила,якка тартибдаги профилактика ишикаби масалаларга тўхталиб ўтилиб, улар ўртасида ушбу ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда ёшларнинг ҳуқуқий онги ва билимини ошириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилаётганлиги билдирилди.

Айниқса, мустақил юртимизда ёш авлодни қонунга итоаткор руҳда ва уни ҳурмат қилиш ғоялари билан тарбиялаш муҳим вазифалардан ҳисобланиши ҳақида батафсил маълумот берилди.

Давра суҳбати жараёни ўзига хос баҳс – мунозара усулида ташкил этилди ҳамда унинг барча иштирокчилари жараёнларда фаол иштирок этишиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.