Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 14 мартдан 20 мартгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2015 йил 3 мартдаги 4-Б-сонли «Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга уйда ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги низомнинг 7-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 16 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2243-1 (2015 йил 23 мартдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 9 мартдаги 60-н-сонли «Ҳаво ҳаракатидаги алоҳида вазиятлар ҳақида ҳаво кемалари экипажларининг мажбурий хабарнома ва билдиришномалари шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 17 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2661 (2015 йил 23 мартдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 13 мартдаги 01/27-26/08-сонли «Якка тартибда уй-жой қуриш (деҳқон хўжалигини юритиш) учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича очиқ аукцион савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 51-бандига ўзгартириш киритиш ҳакида»ги қарори.

2015 йил 17 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2314-2 (2015 йил 23 мартдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 14 мартдаги 6/2-сонли «Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 20 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2344-1 (2015 йил 23 мартдан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2015 йил 17 мартдаги 334-В, 24, 8-Қ/Қ-сонли «Тижорат банклари томонидан Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли мақсадли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 20 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1567-2 (2015 йил 23 мартдан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 14 мартдаги 6/3-сонли «Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли мақсадли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 20 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1568-2 (2015 йил 23 мартдан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг «Тижорат банклари томонидан Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли мақсадли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (рўйхат рақами 1567, 2006 йил 2 май), «Тижорат банклари томонидан иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли мақсадли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида»ги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги (рўйхат рақами 1567-1, 2012 йил 21 май) қарорлари.

Адлия вазирининг 2015 йил 20 мартдаги 79-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг «Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли мақсадли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (рўйхат рақами 1568, 2006 йил 2 май), «Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли мақсадли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги (рўйхат рақами 1568-1, 2012 йил 21 май) қарорлари.

Адлия вазирининг 2015 йил 20 мартдаги 80-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.