Янгиликлар
Сиёсий жараён яқинлашмоқда
Ўзбекистон фуқаролари сайлов ҳуқуқларини умумэътироф этилган халқаро нормаларга мос равишда, очиқ-ошкора, умумий, тенг, тўғридан-тўғри ҳамда ўз хоҳиш-иродаларини эркин билдириш ва яширин овоз бериш орқали амалга оширадилар. Мамлакатимизда сайловларни ҳар томонлама демократик, очиқ-ошкора, эркин ва адолатли тарзда ўтказиш, фуқароларнинг сайлов жараёнларида эркин, фаол иштирок этиши учун барча ҳуқуқий асослар яратилган.
Бу фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари тўлиқ амалга оширилишига, мамлакатимизнинг демократия йўлидан изчил бориб, янада юксак тараққиёт марраларини эгаллашига хизмат қилади.
Вилоят адлия бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси, Жиноят ишлари бўйича вилоят суди ходимлари билан ҳамкорликда Термиз туманидаги “Халқобод педагогика ва хизмат кўрсатиш” ҳамда “Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги” касб-ҳунар коллежларида “Сайловлар демокртиянинг ёрқин кўзгуси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида соҳа мутассаддилари Ўзбекистонда умумий сайлов ҳуқуқини амалга оширишнинг юридик кафолатларида барча ривожланган давлатларда мавжуд бўлган қоидалар, жумладан, фаол сайлов ҳуқуқини амалга ошириш учун ёш цензи анча прогрессив даражада, яъни 18 ёш қилиб белгиланганини, фақат суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек, суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиш ва сайловларда овоз бериш ҳуқуқига эга эмаслиги ўз ифодасини топганлигини, яна бир муҳим тамойил Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тенглигигт қайд этдилар.
Шунингдек, маърузачилар ўз маърузасида республикамизда сайлов сиёсий жараёнларда қонунийликни таъминлаш, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини кафолатлаш, Президентликка номзодларни ҳимоя қилиш, сиёсий тизимни миллий-ҳуқуқий меъёрлар ва халқаро ҳуқуқ нормаларига кўра барқарор ривожланаётгани ҳақида гапириб ўтиб, яқинлашаётган саловларда 18 ёшга тўлган, шунингдек сайлов кунига қадар 18 ёшга тўладиган коллеж ўқувчилари ва барча ўқитувчиларни мамлкатимизда 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтадиган Президентлик сайловларида фаол иштирок этишга чақирдилар.
Давра суҳбати жараёни ўзига хос баҳс – мунозара усулда ташкил этилди ҳамда унинг барча иштирокчилари жараёнларда фаол иштирок этишиб, ўз фикр -мулоҳазаларини билдирдилар.