Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Сайлов ва жавобгарлик


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳамда 9-Сурхондарё округ сайлов комиссияси билан ҳамкорликда Термиз тиббиёт коллежида “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари ва сайлов қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик масалалари” мавзусида семинар ўтказилди.DSC02083.JPG

Семинарда Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли нормаларининг мазмун моҳияти юзасидан участка сайлов комиссияси аъзоларига тўлиқ тушунчалар берилди.

Жумладан, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига кўра, сайловни ўтказишнинг ушбу Қонунда назарда тутилган қоидалари ҳамда тартибини бузувчи шахслар, сайловолди ташвиқоти олиб бориш ҳуқуқларини эркин равишда амалга оширишига зўравонлик, алдаш, таҳдид қилиш ёки бошқа йўл билан қаршилик кўрсатувчи шахслар, шунингдек сохта сайлов ҳужжатлари тузган, овозларни атайин нотўғри санаб чиққан, овоз бериш яширинлигини бузган ёки ушбу Қонун талабларига риоя қилмаган сайлов комиссияларининг аъзолари, давлат ва жамоат органларининг мансабдор шахслари қонунда белгиланган йўсинда жавобгар бўладилар. Номзодларнинг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган сохта маълумотларни эълон қилган ёки бошқа йўсинда тарқатган, сайлов комиссиялари аъзоларига нисбатан ҳақоратомуз муносабатга йўл қўйган шахслар ҳам жавобгарликка тортиладилар.

DSC02083.JPGОвоз бериш кунига қадар қолган беш кун ичида, шунингдек овоз бериш куни жамоат фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини ва ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни нашр этиш (эълон қилиш), шунингдек уларни умумий фойдаланишдаги ахборот-телекоммуникация тармоқларига (шу жумладан Интернет тармоғига) жойлаштириш тақиқланади.

Сайлов жараёнларида қонунийликни таъминлашда сайлов қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик масалаларининг аниқ қилиб белгилаб берилиши муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, тадбирда сайлов қонучилигини бузган шахслар Жиноят кодексининг 146-147-моддаларига асосан жиноий жавобгарликка ҳам тортилиши алоҳида таъкидланиб, ушбу нормаларда қандай жавобгарлик чоралари белгиланганлиги ҳамда унинг сайлов жараёнларида қонунийликни таъминлашдаги аҳамияти тўғрисида айтиб ўтилди.

Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.