Янгиликлар
Одам савдоси - давр муаммоси
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда “Одам савдосига қарши курашиш”борасида олиб борилаётган ишлар ва соҳага оид қонун ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Жумладан, 2014 йилнинг 12 ойи давомида вилоят ҳудудидан айрим фуқаролар турли сабабларга кўра доимий яшаш манзилларидан узоқ муддатга чиқиб кетганлиги, дам савдоси билан обоғлик 20 та ҳолат аниқланган бўлиб, 24 нафар айбланувчилар, 36 нафар шахс одам савдоси билан боғлик жиноятлардан жабрланганлиги таъкидланди. Шундан 17 нафари аёллар, 19 нафари эркаклар ва 3 нафари вояга етмаганларни ташкил этади. 2014 йилнинг 12 ойи давомида одам савдоси жиноятидан жабрланган фуқароларнинг 19 нафари Тошкент шаҳрида жойлашган жабрланган фуқароларга тиббий, психологик ёрдам кўрсатиш, уларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш Реабилитация марказига юборилган.
Вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси томонидан аҳолини иш билан таъминлаш дастурига асосан 2014 йилда 14139 нафар киши иқтисодиётнинг турли соҳалари бўйича ишга жойлаштирилган.
Сурхондарё вилояти бўйича иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига мувофиқ 2014 йил январ-декабр ойларида 66096 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 66418 тани ташкил этган.
Жумладан, ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш хисобига 1358 та, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳисобига 2563 та, бозор инфратузилмасини ривожлантириш хисобига 513 та иш ўринлари яратилган.
Бундан ташқари, “Одам савдоси” билан шуғулланаётган айбдор шахсларга нисбатан жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланаётганлиги мисоллар билан алоҳида айтиб ўтилди.
Давра суҳбати ўзига хос баҳс – мунозара усулида ташкил этилди ва иштирокчилар берган барча саволларга мутахасислар томонидан батафсил жавоблар берилди.