Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Ҳамкорликнинг қонуний асослари


Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 1 январдан эътиборан кучга кирган “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонуни 5 боб, 30 моддадан иборат бўлиб, ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатда давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлиги бўйича қонуний асослари мустаҳкамлаб берилган. Шу билан бирга, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришга хизмат қилади.DSC02083.JPG

“Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича ҳудудий ўқув семинарлари Дастури”га асосан, Термиз шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган семинар ана шу Қонуннинг ижросига бағишланди.

Ушбу тадбир Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси вилоят бирлашмаси билан ҳамкорликда вилоятдаги бир қатор нодавлат нотижорат ташкилотлари масъул ходимлари иштирокида ўтказилди.

Тадбирда маърузачилар мазкур Қонун бўйича ижтимоий шериклик давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, шу жумладан, тармоқ, ҳудудий дастурлари, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш борасидаги ҳамкорлиги ҳисобланиши тўғрисида тушунтириш бердилар.

Шунингдек, вилоят адлия бошқармаси ҳамда вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари масъул ходимлари томонидан мазкур Қонун асосида келгусида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, қўллаб-қувватлаш ва унинг ижтимоий фаоллигини ошириш, аҳолининг бандлигини таъминлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, фермерликни ривожлантириш, атроф муҳитни, аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш ва соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ҳар томонлама баркамол ва соғлом ёш авлодни шакллантириш, ёшларга билим бериш, уларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш ва касбга йўналтириш, оналик ва болаликни, шунингдек хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, маданий ҳаётида тўлақонли иштирок этишини таъминлаш, соғлом оилани шакллантириш, фан, таълим, ахборотлаштириш, маданият ва спортни ривожлантириш, аҳолининг ҳуқуқий билимлари, ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, фуқаролик жамияти ва демократик ҳуқуқий давлат асосларини мустаҳкамлаш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаларида ижтимоий шерикликни амалга ошириш юзасидан қилинадиган ишлар тўғрисида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

DSC02083.JPGШунингдек, адлия бошқармаси Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими бошлиғи Н.Мамадиев томонидан тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори мазмун-моҳияти тўғрисида ҳам батафсил маълумот берилди.

Хусусан, маърузачи мазкур қарор билан тасдиқланган Низомга кўра, нодавлат нотижорат ташкилотларини, уларнинг юридик шахс ҳисобланган алоҳида бўлинмаларини, халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини ихтиёрий ҳамда мажбурий тугатиш, шунингдек ННТларнинг юридик шахс ҳисобланмаган алоҳида бўлинмаларини ёпиш тартиби тўғрисида сўз юритди.

Ушбу тадбирда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига тааллуқли бошқа долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилди.