Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Қонунчилик талабларига қатъий риоя


DSC02083.JPGСурхондарё вилоят адлия бошқармаси ФҲДЁ органлари ходимлари иштирокида “Ўлимни қайд этиш тартиби ва мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш йўллари” мавзуда кенгайтирилган семинар-йиғилиш бўлиб ўтди.

Семинаран кўзланган асосий мақсад вафот этган шахсларнинг ўлимини қайд этиш, хусусан, муддати ўтиб қайд этилган ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини расмийлаштиришда учраётган муаммолар ва йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш, келгусида бу борада вилоятда ягона амалиётни жорий этиш ҳамда ФҲДЁ органлари томонидан муддати ўтиб қайд этилган ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини расмийлаштириш билан боғлиқ ҳаракатларни қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш чораларини кўришдир.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 223-моддасида ўлимни фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд этмасдан марҳумни дафн қилиш тақиқланиши белгиланган.

DSC02083.JPGБироқ, кундалик ҳаётимизда мазкур норма талабларига зид равишда, марҳум(а) дафн қилингандан сўнг, яъни унинг ўлимини кечикитириб қайд эттириш, баъзан турли сабабларга кўра қайд эттирмаслик ҳолатлари учрайди.

Шунга кўра, семинарда ўлимни ўз вақтида қайд этилишини таъминлаш, марҳум(а)ни дафн қилишдан аввал ўлимни ФҲДЁ органида қайд этиш тартибига амал қилиш мақсадида ҳар бир туман (шаҳар) ФҲДЁ органи томонидан жорий йилнинг апрель ойида туман (шаҳар) ҳокимлиги, прокуратура, ички ишлар бўлими, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси, имом-хатиблар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаси, қабристонларнинг маъмурияти ҳамда бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда семинарлар ташкил этиш ва кейинчалик ҳам аҳоли орасида доимий равишда тарғибот тадбирларини амалга оширишга келишиб олинди.

Шу билан бирга, ўлимни қайд этиш билан боғлиқ барча масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, мазкур ҳаракатни амалга ошириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.