Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

ХАЛҚЧИЛ ҚОНУНЛАР МОҲИЯТИ


Ҳозирги глобаллашув даврида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ривожлантириш энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади.DSC02083.JPG

Мамлакатимиз истиқлолга эришганидан сўнг аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ривожлантиришга алоҳида этибор қаратилиб, бу соҳа давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, аҳолига қонунларнинг мазмун-моҳиятини халқчил тарзда етказиш ва бу билан фуқароларимизнинг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш мақсадида адлия органлари олдига ҳам бир қатор вазифалар қўйилган.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Қонунлари, Президент фармонлари ва Ҳукумат қарорларининг мазмун-моҳиятини жойларда аҳолига етказиш, уларни тушунтириш бўйича тарғибот гуруҳлари шакллантирилиб, тасдиқланган график асосида жойларда бир қанча ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.

DSC02083.JPGЖумладан, ана шундай тадбирлардан бири вилоятнинг Музработ туман ва Термиз шаҳар ҳокимликларида ташкил этилди.

Ўтказилган тадбирларда маърузачилар бугунги кунда истиқлол шарофати билан мамлакатимизда ҳар бир соҳада ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини, қабул қилинаётган қонунларда инсон манфаатлари ётганлиги, уларни англаш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини таъкидладилар.

Тадбирларда сўнгги йилларда қабул қилинган янги қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Жойларда ўтказилган ушбу учурашувларда тадбир иштирокчилари томонидан берилган саволларга тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан батафсил жавоблар берилди.