Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси –ҳамкорликнинг самарали воситаси


DSC02083.JPGМамлакатимизни демократик янгилашнинг бугунги босқичдаги энг муҳим йўналишларидан бири бу – қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилгандир. Ҳар бир фуқаро Конституция ва Қонунларга сўзсиз риоя қилиши демократиянинг асосий тамойилларидан бири ҳисобланади. Қонунларга ҳурмат, итоатгўйлик эса, энг аввало, ҳуқуқий маданият даражасига боғлиқдир.

Айни кунларда жойларда 2014 йил 14 май куни қабул қилинган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири, адлия бошқармаси томонидан бошқарма ходимлари иштирокида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятига бағишлаб ўтказилди.

DSC02083.JPGТадбирда сўзга чиққанлар, мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида 2014 йилнинг 14 май куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш; жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш; ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш, бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш; ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасалар фаолиятининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш каби асосий вазифалари назарда тутилганлигини, ушбу қонунда ҳуқуқбузарликлар профилактисини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар тизими белгиланганлиги ва уларнинг бу борадаги ваколатлари ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Тадбир сўнггида йиғилиш қатнашчилари соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.