Янгиликлар
Кексалар эъзозда
Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида “Кексаларни эъзозлаш йили” ва “9 май - Xотира ва қадрлаш куни” байрами муносабати билан вилоят адлия идораларида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, ҳозирда нафақага чиққан бир гуруҳ фахрий ходимларни тақдирлаш тадбири ўтказилди.
Тадбирда таъкидланганидек, 2015 йилни мамлакатимизда “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиниши инсон ва унинг ҳаётига бўлган ғамхўрлик ҳамда эътиборнинг амалдаги намунаси сифатида юртимиз тарихи зарварақларида муҳрланиб қолади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралда қабул қилинган “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисидаги қарорида ёши улуғларга ғамхўрлик кўрсатиш ва эътиборни кучайтиришга қаратилган қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, уларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, кексаларни эъзозлашга қаратилган бошқа чора-тадбирлар Давлат дастурини амалга оширишнинг устувор вазифа ва йўналишлари этиб белгиланган. Юртимиздаги тинчлик, қўлга киритилаётган улкан ютуқ ва марралар, обод турмушимиз, эртанги кунимизга катта умид ва соф қалб билан яшаётган нуроний отахону-онахонларимизнинг эзгу дуолари ижобатидир. Халқимизда “Дуо олган омондир” деган пурмаъно ҳикмат борлигини биламиз. Шу сабаб дуогўйларимиз мудом иззат-ҳурматда бўлиб, кексайган чоғларида ҳам, ўзларини ўйламасдан, ҳузур-ҳаловатларини бизнинг хотиржамлигимизда кўриб, ҳамиша омонлигимизни, бахту-тахтимизни тилаб, дуойи-жонимизни қилиб ўтирадиган кексаларимиз ҳақиқатдан ҳам ҳар биримизнинг, оиламизнинг, юртимизнинг бахтидир. Ижтимоий-иқтисодий йўналишларда олиб борилган изчил ислоҳотлар натижасида халқимизнинг ўртача умр кўриш даражаси 67 ёшдан 73,5 ёшга, аёллар ўртасида эса 75,8 ёшга етган.
“9 май Xотира ва кадрлаш куни” мустақил Ўзбекистонда асрлар давомида ўлкамизни каҳрамонона ҳимоя килган, унинг эркинлиги, мустақиллиги ва xалқининг тинчлиги учун курашган ватандошлар xотирасига бағишланади. Xотира ва қадрлаш тушунчаси чуқур маънога эга. Ушбу кунда фашизмга қарши курашларда қатнашган, ўз Ватанини ҳимоя қилишда жонини фидо килган, ватандошларни ва миллий каҳрамонларимизни руҳини шод этиб эслаш ҳам фарз, ҳам карз. Фахрийларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг оғирини енгил қилиш, қадрлаш ва эъзозлаш ҳар биримизнинг инсоний, фарзандлик бурчимиз эканлигини таъкидланибб, бошқармада ўзоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, ҳозирда оиласида, фарзандлари ва неваралари ёнида нафақа гаштини сураётган фахрийларга байрами муносабати билан вилоят адлия бошқармаси жамоаси ва касаба уюшмаси қўмитаси номидан табриклаб, барчаларига узоқ умр, бахт-соадат, тинчлик, хотиржамлик каби эзгу тилаклар билдирилди.