Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Ёшлар - келажагимиз


1.jpgСурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Термиз транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда хозирги кунда фуқаролик жамияти институтлари тизимида оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва ролини янада мустаҳкамлаш, уларни янада эркинлаштириш, нодавлат матбуот нашрлари фаолиятини жонлантириш, жамиятимизда юз бераётган воқеаларни ўқувчига очиқ, ошкора ва холис етказишни даврнинг, ҳаётнинг ўзи олдимизга янги вазифалар қўяётганлиги ҳақида гапирилди.

Таъкидланганидек, оммавий ахборот воситалари инсоният ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб улгурди. Янгиликка интилиш, уни тасарруф этиш, бевосита иштирокчисига айланиш эса умуминсоний эҳтиёж, ҳатто мақсад сифатида намоён бўлмоқда. Бироқ глобаллашув шиддати ва таҳдиди биздан доимо ҳушёр яшашни, умумбашарий маънавиятга фақат ва фақат умуммиллий қарашлар тизими орқали боғланишни талаб қилаётгани ҳам сир эмас. Зотан, Юртбошимизнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарида таъкидланганидек, бугун инсон маънавиятига қарши йўналтирилган арзимас бўлиб туюладиган кичкина хабар ҳам ахборот оламидаги глобаллашув шиддатидан куч олиб, кўзга кўринмайдиган, лекин зарарини ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайдиган улкан зиён етказиши мумкин.

1.jpgЗотан, мустақилликка эришганимиздан буён айнан ёшларимизни, уларнинг ривожланиши ва келажагини белгилаб берувчи бир қатор қонунлар ва қонун ости норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Хусусан, 1991 йил 20 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонун, Оила кодекси, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Таълим тўғрисида”ги, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги, “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги, “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги қонунлар, Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ёшлар тарбиясида, уларни соғлом турмуш тарзига ўргатишда, иш билан банд қилишда, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим ҳуқуқий база вазифасини ўтамоқда.