Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 16 майдан 22 майгача бўлган маълумотни маълум қилади
I. Рўйхатдан ўтказилди:
1. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 12 майдаги 01/09-26/10-сонли «Қўшимча инвестициялар, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига акциядорлик жамиятларининг устав фондларини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.
2015 йил 21 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1061-3 (2015 йил 25 майдан кучга кирди).
2. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 13 майдаги 118-мҳ-сонли «Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан радиоалоқани ташкил этиш учун рухсат этувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи.
2015 йил 21 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1388-3 (2015 йил 25 майдан кучга кирди).
3. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 15 майдаги 119-мҳ-сонли «Маълумотларни узатиш тармоқларида Интернет-провайдерларнинг тармоқлараро ўзаро ҳамкорлигини тартибга солиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи.
2015 йил 21 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1423-3 (2015 йил 25 майдан кучга кирди).
2015 йил 21 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2675 (2015 йил 25 майдан кучга кирди).
5. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 18 майдаги 44-сонли «2-сонли шакл «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот»га ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи.
2015 йил 21 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1209-6 (2015 йил 25 майдан кучга кирди).
2015 йил 21 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1318-4 (2015 йил 25 майдан кучга кирди).
2015 йил 21 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2165-5 (2015 йил 25 майдан кучга кирди).
II. Давлат реестридан чиқарилди:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг «Қўшимча инвестициялар, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига акциядорлик жамиятларининг устав фондларини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1061, 2001 йил 10 август), Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг «Қўшимча инвестициялар, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига акциядорлик жамиятларининг устав фондларини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1061-1, 2009 йил 10 апрел), Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг «Қўшимча инвестициялар, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига акциядорлик жамиятларининг устав фондларини ошириш тартиби тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1061-2, 2013 йил 13 ноябрь).
Адлия вазирининг 2015 йил 21 майдаги 152-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.
Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.