Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Одам савдоси – олам муаммоси


1.jpgСурхондарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Сурхондарё вилоят минтақавий вакили, Фуқаролик жамиятини шакллантириш мониторинг қилиш институти ва вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Термиз тиббиёт коллежида “Одам савдосига қарши курашиш давр талаби” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда одам савдосининг салбий оқибатлари, Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг “Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича республика реабилитация марказини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти ҳақида йиғилганларга тўлиқ тушунчалар берилди.

Маълумки, одам савдоси ер юзи бўйлаб кўплаб давлатларда содир этилади. Маълумотларга қараганда, ҳар йили юз минглаб одамлар одам савдосининг объектларига айланмоқда. Халқаро экспертларнинг маълумотларига қараганда, ҳар йили дунё миқёсида 2 млн. 700 минг киши одам савдоси қурбонига айланади. Ушбу жиноятчиликдан тушадиган ноқонуний даромад 7 млрд. АҚШ долларини ташкил этади. Дунё миқёсида ҳар йили 600-800 минг нафаргача аёллар ва болалар алдов йўллари билан чет элларга олиб кетилиб сотилади. Мазкур жиноятларнинг трансмиллий характерга эга эканлиги, одам савдоси жараёнида ташкил топиши сабабли, транзит ва йўналтирилган давлатлар одам савдосини олдини олиш, унинг жабрланувчиларини ҳимоя қилиш ва бундай ишларга жавобгар шахсларни жазолаш учун ҳамкорликда фаолият олиб бориши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

1.jpgТадбирда вилоят адлия бошқармаси томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда доимий равишда жойларда ва ОАВларида одам савдосига қарши курашиш юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилаётганлиги, шунингдек вилоят ИИБ томонидан юқорида қайд этилган қонун ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўйруқ ва кўрсатмаларига асосан олиб борилаётган тезкор-профилактик тадбирлар ҳамда статистик маълумотлар тўғрисида ахборот берилди.

Тадбир якунида “Одам савдоси” қурбонига айланиб қолмаслиги учун фуқароларимиз аввало ёшларимиз огоҳ бўлиши лозимлиги ва унга қарши курашишда барча фуқаролар масъул эканлиги таъкидланди ҳамда шу каби ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ҳамкорликда ўтказилишини янада кенгайтириш бўйича чора-тадбир тасдиқланди.

Учрашув жараёни ўзига хос баҳс – мунозара усулида ташкил этилиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассилар томонидан батафсил жавоб берилди.