Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

ИМКОНИЯТЛАР КЕНГАЙМОҚДА


Аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини оширишда ҳуқуқий ахборотлардан эркин фойдаланишни ташкил этиш фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг муҳим омилларидан бири саналади. 1.jpg

Ана шу мақсадда, Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази ходимлари иштирокида юридик хизмат фаолияти ва қонун ҳужжатларини туркумлаштирилган ҳисобини юритиш ишларини ташкил этиш, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси - Lex.Uz тизимини янада оммалаштириш ва фойдаланувчиларга тизимнинг қулайликларини кенгроқ тушунтириш юзасидан ўқув семинари ўтказилди.

Семинарда барча давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда нодавлат-нотижорат ташкилотлари ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини яратиш ва сақлашни ташкил этиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ундан очиқ фойдаланиш имконятини таъминлаш Адлия вазирлиги фаолиятини асосий йўналишларидан бири эканлиги кўрсатиб ўтилди.

1.jpgLexUz тизимида ўзбек ва рус тилларида 1990 йилдан ҳозирги кунга қадар қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, кодекслари, фармонлар, қарорлар, фармойишлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлари, Конституциявий суд, Олий суд, Олий хўжалик суди қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда техник тусдаги бошқа ҳужжатлар мавжудлиги тадбир иштирокчиларига маълум қилинди.

Тадбир давомида LexUz тизимининг янги дизайни ва имкониятлари, хусусан излаш тизимининг тубдан қайта ишланганлиги, унга янги кўринишда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳужжатлари, халқаро шартномалар, техник тусдаги ҳужжатларни излаш шакллари жорий этилганлиги ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар LexUz тизими орқали аҳоли, тадбиркорлар субъектлари ҳамда давлат органлари учун зарур бўлган ҳуқуқий ахборотларни тарқатишнинг самарали ва кенг қамровли механизими яратилганлигини таъкидладилар.