Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

“Болажон боғи”да катта байрам


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан 1-июнь - Халқаро болаларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни муносабати билан Термиз шаҳридаги “Болажон боғи”да “Бола ҳуқуқлари кафолатлари” мавзусида кўргазмали семинар ташкил этилди. 1.jpg

Семинарда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган миллий қонунчилигимиз халқаро ҳуқуқ нормаларига тўла жавоб бериши ҳақида тўхталиб ўтилди ҳамда “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги” Конвенция, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти юзасидан йиғилганларга тушунчалар берилди.

Жумладан, Конституциямизнинг 64-моддасига кўра, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.

Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларни рағбатлантиради.

“Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар бир болага инсон ҳамда фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликлари тегишли бўлади ҳамда давлат томонидан кафолатланади.

1.jpgНикоҳда ва никоҳсиз туғилган болалар тенг ҳамда ҳар тарафлама ҳимоядан фойдаланади.

Давлат боланинг барча шакллардаги камситишлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш учун зарур чораларни кўради.

Тадбир савол-жавоб тарзида ўтказилиб, саволларга жавоб берган ҳамда тадбирда фаол қатнашган аълочи болаларга совға тариқасида турли қизиқарли китоблар берилди.

Бундан ташқари, байрам муносабати билан болажонларга вилоят адлия бошқармаси томонидан тайёрланган 100 дона буклетлар тарқатилди.