Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Ҳар бир болага меҳр, эътибор!


1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан пойтахтимизнинг Ғофур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида кўргазмали байрам тадбири ўтказилди.1.jpg

Мазкур тадбир Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия, Халқ таълими, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари, “Sen Yolg`iz Emassan” болалар жамғармаси, “Камолот” ЁИҲ, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, ҳамда кўплаб давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Унда пойтахтимиздаги Меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб-интернатлари тарбияланувчилари, маҳаллаларда истиқомат қилаётган кам таъминланган оилалар фарзандлари иштирок этишиб, спорт ҳамда ижодиётнинг кўплаб турлари бўйича, шунингдек, ҳуқуқий мавзудаги викторина ўйинларида ўз иқтидорларини намоён қилдилар.

Тадбирда мустақилликнинг илк йиллариданоқ мамлакатимизда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари яратилганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қатор қонунларда бола ҳуқуқларига алоҳида ўрин берилганлиги таъкидланди.1.jpg

Маълумки, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан кейин ратификация қилган энг биринчи халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлардан ҳисобланади. 1992 йилда мазкур Конвенцияга қўшилиб, Ўзбекистон бола ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича бир қанча халқаро-ҳуқуқий мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олди.

Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни 2008 йилнинг 8 январидан эътиборан кучга кирди. Бола ҳуқуқлари соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш механизмини такомиллаштириш йўли билан болаларни, шу жумладан етим болаларни ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг самарали тизими яратилди.

Тадбирда болаларнинг ижтимоий ҳуқуқларини кафолатланиши, болаларнинг ҳуқуқий тарбиясини яхшилаш, шу соҳага оид қонунчиликни ривожлантириш масалалари юзасидан адлия органлари ходимлари томонидан атрофлича маълумотлар берилди.1.jpg

Таъкидланганидек, келажагимиз вориси бўлган болаларнинг Бош қомусимиз ва амалдаги қонунларимизда белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳаётдаги ифодаси, ёшларнинг жамиятимизда муносиб ўрин эгаллаши уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш билан узвий боғлиқ бўлган жараёндир.

Байрам тадбири иштирокчилари, болада ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, бола ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан атрофлича фикр билдирдилар.

Тадбир давомида фаол иштирокчиларга бола ҳуқуқларига оид буклетлар, дисклар тарқатилди ва ҳуқуқий саводхонлик бўйича ўтказилган викторина ғолибларига эсдалик совғалари топширилди.