Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Апостиль қўйиш тартиб-таомиллари


1.jpgСеминардан кўзланган асосий мақсад соҳа ходимларини Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган “Апостиль қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари билан яқиндан таништиришдан иборат бўлди.

Апостиль — ҳужжатни имзолаган сифатида иш кўрган шахснинг имзоси ҳақиқийлигини ва ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган Конвенцияга мувофиқ расмий ҳужжатга чет элда фойдаланиш мақсадида қўйиладиган махсус штамп.

Апостиль қўйиш — ҳужжатни имзолаган сифатида иш кўрган шахс имзосининг ҳақиқийлигини ва ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун зарур бўлган расмий тартиб-қоида.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенция (Гаага, 1961 йил 
5 октябрь) қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2011 йил 5 июлдаги қарорига мувофиқ апостиль қўйиш ваколати берилган давлат органлари, апостиль қўйилмайдиган ҳужжатлар, апостиль қўйиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тартиби, ариза кўриб чиқилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори, апостиль шакли тўлдириладиган тил, апостиль қўйиш масалалари бўйича бериладиган маслаҳатлар (маълумотномалар), апостилни қўйиш ўз ичига оладиган хатти-ҳаракатлар, қўйилган апостиль босма изини тўлдириш ҳамда ваколатли давлат органининг апостиль қўйишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилиш тартиби ва бошқа масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Жумладан, расмий ҳужжатга апостиль қўйиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати имзо намунасини ва апостиль қўйиш учун тақдим этилган расмий ҳужжатни имзолаган аниқ мансабдор шахснинг имзо қўйиш ҳуқуқига ваколатларини тасдиқлаш ва (ёки) ҳужжат чиқадиган ташкилотнинг муҳри босма изи намунасини талаб қилиш зарур бўлмаган тақдирда ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 5 иш кунидан ортиқ бўлмаслиги кераклиги, имзо намунасини ва апостиль қўйиш учун тақдим этилган расмий ҳужжатни имзолаган аниқ мансабдор шахснинг имзо қўйиш ҳуқуқига эгалиги ваколатларини тасдиқлаш ва (ёки) расмий ҳужжат чиқадиган ташкилот муҳри босма изи намунасини талаб қилиш зарур бўлган тақдирда расмий ҳужжатга апостиль қўйиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати 20 иш кунидан ортиқ бўлмаслиги кераклиги таъкидлаб ўтилди.1.jpg

Шунингдек, тадбирда Термиз шаҳар ФҲДЁ бўлимининг иш фаолияти билан ҳам яқиндан танишилиб, бўлим томонидан архив ишларини юритиш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ҳамда ижро ва меҳнат интизомига амал қилишда йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилиши билан бир қаторда, ФҲДЁ бўлими фаолиятининг ижобий томонлари мудир(а)лар томонидан алоҳида эътироф этилди.

Семинар қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди ҳамда тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олишди.