Янгиликлар
Фармон ижроси амалда
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 майдаги йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида Назорат режаси тасдиқланган бўлиб, мазкур Режанинг 1-бандига асосан, Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоятдаги барча туман (шаҳар) ҳокимликлари хузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари бошлиқлари ва масъул ходимлари, ҳамда ёш тадбиркорлик субъектлари иштирокида “Тадбиркорликка оид қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти”га бағишланган семинар ташкил этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар, муҳтарам юртбошимизнинг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида мамлакатимиз тадбиркорларига яратилган қўшимча қўшимча кафолатлар ва преференциялар ҳақида тўхталди.
Мазкур Фармон мамлакатимиз иқтисодиётида хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, ялпи ички маҳсулотда хусусий мулк, жумладан чет эл капитали иштирокидаги улушини изчил ошириш мақсадида қабул қилинганлиги, Фармон билан хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш мақсадида 4 та асосий йўналиш бўйича амалга ошириладиган 33 та аниқ чора-тадбирларни кўзда тутувчи комплекс Дастур тасдиқланганлиги ҳақида тушунчалар берилди.
Бундан ташқари, семинарда адлия органлари, туман (шаҳар) ҳокимликлари хузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари ҳамда бошқа мутасадди идораларга юклатилган вазифалар, тадбиркорлик субъектларига яратилган қўшимча қулайлик ва имтиёзлар ҳақида атрофлича фикр юритилди.
Тадбир қизғин музокаралар асосида ўтказилиб, иштирокчилар томонидан барча берилган саволларга адлия бошқармаси ходимлари томонидан атрофлича тушунтириш ва тавсиялар берилди.