Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 6 июндан 12 июнгача бўлган маълумотни эълон қилади
I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:
2015 йил 8 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 148-2 (2015 йил 15 июндан кучга кирди).
2. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 1 июндаги 62-Н-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи.
2015 йил 8 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1186-9 (2015 йил 15 июндан кучга кирди).
3. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 8 июндаги 01/13-26/13-сонли «Якка тартибда уй-жой қуриш (деҳқон хўжалигини юритиш) учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича очиқ аукцион савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.
2015 йил 9 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2314-3 (2015 йил 15 июндан кучга кирди).
4. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 29 майдаги 125-мҳ-сонли «Ўзбекистон Республикаси почта тўловининг давлат белгилари тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи.
2015 йил 10 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2529-1 (2015 йил 15 июндан кучга кирди).
5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2015 йил 5 июндаги 19-Б, 52-сонли «Ўзбекистон Республикасининг муҳтож фуқароларини протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.
2015 йил 10 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1229-2 (2015 йил 15 июндан кучга кирди).
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 9 июндаги 95, 49, 2015/19-4, 01-02/8-21-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори.
2015 йил 10 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2436-3 (2015 йил 15 сентябрдан кучга киради).
7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизматининг 2015 йил 6 майдаги 30-СП, 53-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини жиҳозлаш ишларига жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
2015 йил 11 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2682 (2015 йил 15 июндан кучга кирди).
II. Давлат реестридан чиқарилди:
Адлия вазирининг 2015 йил 8 июндаги 181-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.
Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.