Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Бола ҳуқуқлари кафолатлари


1.jpgСурхондарё вилоят адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда вилоят статистика бошқармаси томонидан жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида 2015 йилга мўлжалланган ҳамкорликдаги чора-тадбирлар режасининг ижроси юзасидан “Бола ҳуқуқлари кафолатлари” мавзусида учрашув ташкил этилди.

Тадбирда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган миллий қонунчилигимиз халқаро ҳуқуқ нормаларига тўла жавоб бериши ҳақида тўхталиб ўтилди ҳамда “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги” Конвенция, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти юзасидан йиғилганларга тушунчалар берилди.

Жумладан, Конституциямизнинг 64-моддасига кўра, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.

Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларни рағбатлантиради.

“Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг  7-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар бир болага инсон ҳамда фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликлари тегишли бўлади ҳамда давлат томонидан кафолатланади.

Давлат боланинг барча шакллардаги камситишлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш учун зарур чораларни кўради.

Бола ҳуқуқлари чекланиши мумкин эмас, қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

1.jpgБундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги Қонунига мувофиқ фарзандликка олиш суд тартибида белгиланиши назарда тутилганлиги, қонунчиликка киритилган ушбу ўзгартириш бола ҳуқуқларининг янада кафолатланишига хизмат қилиши айтиб ўтилди.

Тадбир якунида фарзандларимиз юртимиз келажаги эканлиги, шу боис уларнинг тақдири учун барчамиз масъул эканлигимиз ҳамда шу каби ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ҳамкорликда кўпроқ ўтказиш лозимлиги ҳақида хулосага келинди.