Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 13 июндан 19 июнгача бўлган маълумотни эълон қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлигининг 2015 йил 5 июндаги 2015-20, 50-сонли «Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 16 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2683 (2015 йил 22 июндан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 11 июндаги 94, 53, 2015/19-5, 01-02/8-24-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган истеъмол товарларининг рўйхатига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 16 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2500-1 (2015 йил 22 сентябрдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 2 июндаги 13-мҳ-сонли «Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 17 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2684 (2015 йил 22 июндан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 2 июндаги 14-мҳ-сонли «Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларни бир ихтисослаштирилган таълим муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган таълим муассасасига ёки инклюзив (уйғунлашган) шароитда таълим олиши учун умумтаълим муассасасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 17 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2685 (2015 йил 22 июндан кучга кирди).

5. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2015 йил 2 июндаги 1-сонли «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар фаолиятида ўтказиладиган текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 18 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1573-9 (2015 йил 22 июндан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 8 июндаги 51, 2015-18-сонли «Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 18 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1807-4 (2015 йил 22 июндан кучга кирди).

7. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 18 июндаги 194-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 18 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1142-1 (2015 йил 22 июндан кучга кирди).

8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 6 июндаги 12/10-сонли «Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 18 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1337-3 (2015 йил 22 июндан кучга кирди).

9. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 11 июндаги 1-2015-сонли «Абитуриентлар томонидан олий таълим муассасаси қабул комиссиясига топшириладиган аризалар шаклини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 19 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2686 (2015 йил 22 июндан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг «Ижтимоий соҳа объектлари ҳамда кичик ва ўрта бизнес субъектларига табиий газдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1142, 2002 йил 21 май).

Адлия вазирининг 2015 йил 18 июндаги 194-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжат қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.