Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Ёшлар келажагимиз


1.jpgМамлакатимизда ёшлар тарбияси, уларнинг камоли учун бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, янги қонунлар қабул қилинмоқда. Бу борада ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий принциплари белгилаб берилганлигининг ўзи ҳам фикримиз исботидир. Шунингдек, ушбу масалаларда турли жойларда туркум давра суҳбатлари, семинарлар ва бошқа тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Термиз шаҳридаги Ахборот технологиялар ва маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида вилоят адлия, божхона, ички ишлар бошқармалари ҳамда жиноят ишлари бўйича вилоят суди ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ушбу тадбирда “Вояга етмалганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бугунги куннинг долзарб масаласи” мавзуларида баҳс-мунозара юритилди.

1.jpgТадбирда сўзга чиққанлар, бугунги кунда истиқлол шарофати билан мамлкатимизда ҳар бир соҳада чуқур ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, шунингдек, ваколатли идоралар томонидан 30 мингдан зиёд қонунлар ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинганлиги, ушбу қонунларнинг барчаси инсон ва унинг манфаатлари учун ишлаб чиқилаётганлиги, 2014 йил 3 декабрдаги “Жисмоний ва юридк шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилинганлиги, ушбу қонуннинг афзалликлари ҳақида маъруза қилдилар.

Тадбир қизғин музокаралар асосида ўтказилиб, унинг иштирокчилари томонидан барча берилган саволарга тегишли ходимлари томонидан атрофлича тушунтириш ва тавсиялар берилди.