Янгиликлар
Юридик хизмат фаолиятини такомиллаштириш
Юридик хизмат соҳасига бўлган эътибор кундан кунга ошиб бормоқда. Бу борада Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган соҳага таалуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар далолат беради.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматлари фаолиятининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги”ги қарори ҳам шулар сирасига киради.
Ушбу қарор маҳаллий давлат хокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари фаолиятида қонунийликни мустаҳкамлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш сифатини яхшилаш, юридик хизмат фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилгандир.
Ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан вилоят адлия бошқармас томонидан вилоят ҳокимлиги, барча туман (шаҳар) ҳокимликлари ва давлат бошқаруви органлари худудий бўлинмалари юридик хизмат ходимлари иштирокида семинар ўтказилди.
Тадбирда соҳа мутахассислари сўзга чиқиб, мазкур қарор билан киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида батафсил тўхталиб, амалиётда учраб келаётган муаммо ва уларни бартараф этиш бўйича тушунтириш ва тавсиялар беришди.
Семинар давомида юридик хизмати ходимлари томонидан берилган саволларга тўлақонли жавоблар берилди.