Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

МАҲАЛЛА ФАОЛЛАРИ ЎҚУВИ


1.jpgТермиз Маиший хизмат ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маърузалари ҳамда маҳалла институтининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган қонунлар мазмун-моҳиятига бағишлаб Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилоят, Термиз шаҳар ҳамда 13 туман муассасалари ходимларининг малакасини ошириш бўйича 2 кунлик ўқув-семинари ташкил этилди.

Тадбирларда вилоят ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси, вилоят ИИБ, вилоят Халқ таълими бошқармаси, вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси, Термиз давлат университети, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, Фуқаролик жамияти шакилланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгаши, Республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишдилар.

Манфаатдор ташкилот ва идоралар, учинчи сектор вакиллари иштирок этган ушбу тадбирларда мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлар, хусусан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига яратилган шароит ва имтиёзлар, соҳага оид қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.

1.jpgЖумаладан, вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда ушбу қарорни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги қарорлари тўғрисида ҳамда 2015 йилнинг 4 июнида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисида”ги Низом ва буйруғи билан тасдиқланган нодавлат нотижорат ташкилоти, унинг ҳудудий бўлинмаси томонидан адлия органларига тақдим этиладиган ҳисобот шакллари тўғрисида, шунингдек “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти ҳақида тадбир иштирокчиларига ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Тадбирларда соҳага оид қонунчиликни жойларда кенг тарғиб қилиш, ижросини таъминлаш бўйича амалий таклифлар ўртага ташланди.

Тадбирлар якуни бўйича иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар ҳамда юқорида қайд этилган масалалар юзасидан фикр алмашдилар.