Янгиликлар
Тадбиркорларга яна бир имконият
Давлатимиз Истиқлолга эришгандан сўнг бир қанча соҳаларда ислоҳотлар амалга оширилди.Ана шу сохалар қатори тадбиркорлик фаолиятига алоҳида эътибор берилди.
Тадбиркорлар учун қулай шарт – шароитлар яратиш, уларнинг эркин фаолият юритиши учун тўсиқларни олиб ташлашга оид бир қанча норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Тадбирда сўзга чиққанлар, муҳтарам юртбошимизнинг ушбу Фармони асосида мамлакатимиз тадбиркорларига яратилган қўшимча кафолатлар ва шарт – шароитлар ҳақида тўхталишди.
Фармон билан хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш мақсадида 4 та асосий йўналиш бўйича амалга ошириладиган 33 та аниқ чора-тадбирларни кўзда тутувчи комплекс Дастур тасдиқланганлиги ва бошқа мутасадди идораларга юклатилган вазифалар, тадбиркорлик субъектларига яратилган қўшимча қулайлик ва имтиёзлар ҳақида аниқ тушунчалар беришди.
Шунингдек, давра суҳбати иштирокчиларигакоррупция тушунчаси ва унинг салбий оқибатлариҳамда Қонунчилигимизда мазкур иллатга қарши белгиланган жавобгарликлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Тадбир қизғин музокаралар асосида ўтказилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсилжавоб олишди.