Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Инсон ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси йўлида


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўртасида имзоланган Меморандумга асосан, адлия бошқармаси томонидан “Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда Омбудсман минтақавий вакилининг ва адлия органларининг ўзига хос ўрни ва роли” ҳамда “Бола ҳуқуқлари кафолатлари” мавзуларида ҳамкорликда семинар ўтказилди.

Тадбирда Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида йиғилганларга тўлиқ тушунчалар берилди.

Жумладан, жорий йилнинг 6 ойи давомида вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судларга 
62 та даъво аризлар, фаолиятни қонунга мувофиқлаштириш юзасидан 10 та ёзма кўрсатма, мансабдор шахсларга нисбатан 20 та огоҳномалар, тегишли идораларга аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишлари, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 35 та тақдимномалар киритилди. Киритилган тақдимномаларга асосан 31 нафар мансабдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талабларини бузган 10 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларига юборилган.

2015 йилнинг 6 ойи давомида адлия бошқармаси томонидан 2 та мурожаат Омбудсманнинг минтақавий вакили билан ҳамкорликда ўрганилган.

Бундан ташқари, тадбирда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган миллий қонунчилигимиз халқаро ҳуқуқ нормаларига тўла жавоб бериши ҳақида тўхталиб ўтилди ҳамда “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги” Конвенция, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.

Семинар ўзига хос баҳс – мунозара усулида ташкил этилди ва иштирокчилар томонидан барча берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.