Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

УЧИНЧИ СЕКТОР БИЛАН ҲАМКОРЛИК


1.jpgСурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида “Ҳудуддаги жамоат, ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар дастурларни амалга оширишда ННТларнинг иштирокини кенгайтиришда ЎзННТМАнинг роли” мавзусида семинар ўтказилди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2014 йил 4 декабрда тасдиқланган “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар Режаси ҳамда Бош вазир ўринбосари томонидан 2015 йилнинг 10 апрель куни тасдиқланган 07/1-70-сонли “2015 йилда мамлакатнинг жамоат, гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги долзарб масалаларини ҳал қилишда давлат органлари билан нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган Комплекс чора-тадбирлар” Режасининг 1.2 ва 2.3-бандларига асосан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан вилоятдаги давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда ўтказилди.

Тадбир мақсади – давлат органлари ва ННТларнинг ижтимоий шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳатларни амалга оширишда уларнинг фаоллигини ошириш, шунингдек давлат дастурлари ва соҳага оид миллий қонунчиликни ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда 
ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг иштирокини кенгайтириш.

Унда ЎзННТМА ва вилоят адлия бошқармаси, вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси, Термиз давлат университети, Фуқаролик жамияти шакилланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва вилоятдаги ўз ташаббуси билан ташкил этилган ННТлар ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари, шунингдек ОАВ вакиллари иштирок этишдилар.

ЎзННТМА ҳамда вилоятдаги манфаатдор ташкилот ва идоралар, учинчи сектор вакиллари иштирок этган ушбу тадбирда мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларига яратилган шароит ва имтиёзлар, хусусан соҳага оид қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар тўғрисида ҳамда уларни келгусида янада такомиллаштириш юзасидан тушунтиришлар берилди.

1.jpgЖумаладан, ЎзННТМА ва вилоят адлия бошқармаси ҳамда вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси масъул ходимлари томонидан “Ҳудуддаги жамоат, ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар дастурларни амалга оширишда ННТларнинг иштирокини кенгайтиришда ЎзННТМАнинг роли” мавзусида ва “Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида”ги ҳамда “Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа қатламларига ижтимоий хизмат кўрсатиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳалари тақдимоти юзасидан тадбир иштирокчиларига ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Иштирокчилар томонидан ушбу Қонун лойиҳаларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил маълумот олдилар ҳамда юқорида қайд этилган масалалар юзасидан фикр алмашинди.