Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШ


1.jpgЖамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни янада ошириш ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий билимларнинг аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишни ташкил этиш мақсадида, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ҳамда вилоятлардаги олий таълим муассасаларида, Сурхондарё вилоятида эса Термиз давлат университетида “Ёшларда инсон ҳуқуқлари маданиятини ошириш ва ҳуқуқий маърифат ишларини янада такомиллаштиришнинг долзарб вазифалари” мавзусида видеоконференция ўтказилди.

Мазкур видеоконференция Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, адлия вазирлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари масъул ходимлари билан ҳамкорликда бўлиб ўтди.

Видеоконференцияда, давлатимиз томонидан ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилди, уларнинг таълим олиши ва кучли билим ва салоҳиятга эга бўлиши учун имкониятларни янада кенгроқ яратиш лозимлиги таъкидланди.

1.jpgХусусан, ёшларни никоҳ қуриш, меҳнатга жалб қилиш ва бошқа муносабатларга киришишдаги ёшига доир масалаларни ўрганиш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширувчи китобларни нашр қилиш, мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятида замонавий талабларга мос кутубхоналарнинг ташкил қилинишини таъминлаш, ёшларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ривожлантиришга қаратилган видеороликларни тайёрлаш ва уларни ёшлар орасида кенг тарғиб қилинишини таъминлаш чораларини кўриш лозимлиги иштирокчиларга маълум қилинди.

Видеоконференция бахс мунозарага бой тарзда ўтди. Семинар давомида барча вилоятлардан иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар, учраётган муаммолар билан мурожаат қилишди ва тўлақонли жавоблар олишди.