Янгиликлар
Тадбирокорлар қонун ҳимоясида
Сурхондарё вилоятида Адлия вазирлиги томонидан “2015-2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш дастурини ҳаётга тадбиқ этишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг роли ва масъулиятини оширишга қаратилган чора тадбирлар” мавзусида анжуман тадбири ўтказилди.
Унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат, суд органлари, қатор ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари ҳамда барча туман ва шаҳар ҳокимлари шунингдек, виолоята фаолият юритаётган хусусий сектор, кичик бизнес ва фермер хўжаликларидан вакиллар иштирок этдилар.
Анжуманда сўзга чиққанлар таъкидлаганидек, тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, янги босқични бошлаб берган “2015-2019 йиллардаиқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш дастурини ҳаётга тадбиқ этишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг роли вамасъулиятини оширишга қаратилган чора тадбирлар”нинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликнинг барча қатламларига етказиш, уни ҳаётга тадбиқ этишда давлат, назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар олдида турган долзарб вазифаларни муҳокма қилишдан иборат.
Жорий йил бошида Президентимиз томонидан илгари сурилган Дастурда иқтисодий ўсишнинг бош омили бўлган хусусий секторнинг бозор механизимларини такомиллаштириш, аҳамияти ва ролини кучайтиришга қаратилган 7 та асосий йўналиш қамраб олинган.
Дастурда белгиланган вазифалар етакчи халқаро ташкилотлар-Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси ва бошқа бир қатор ривожланган хорижий давлатлар экспертлар томонидан эътироф этилмоқда.
Анжуман қатнашчилари бизнес вакиллари билан очиқ мулоқот олиб бориш, қабул қилинган норматив ҳужжатларни амалиётга тадбиқ этиш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашиш имконига эгабўлдилар.
Семинар доирасида Адлия вазирлигининг тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида амалга ошираётган ишларига бағишланган кенг кўламли тақдимоти ҳам ташкил этилди.
Анужман иштирокчилари маърузаларни тинглаб ва уни муҳокма этиб, янги нормаларни давлат, назорат ва ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар фаолиятига жорий этишни янада тезлаштириш, назорат органлари фаолиятида профилактика тадбирлари устуворлигига эришиш, бизнес субъектларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ҳуқуқбузарликларни комплекс текширувлар тайинлангунга қадар бартараф этишни бирламчи вазифалар сифатида белгилаб олдилар.