Янгиликлар
Қудратимиз бирлик ва ҳамжиҳатликда!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 апрелдаги Мажлис баёни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг ижроси юзасидан “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши қошидаги “Ёшлар маркази”да “Қудратимиз бирлик ва ҳамжиҳатликда!” мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда мамлакатимизда юритилаётган кучли ёшлар сиёсати мустаҳкам ҳуқуқий асосга эга бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидаларида ва ушбу соҳага тегишли 22 қонунда ўз ифодасини топганлиги, мамлакатимиз мустақиллика эришгандан сўнг қабул қилинган дастлабки қонун ҳужжатларидан бири 1991 йил 20 ноябрда “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги қонун эканлигида катта рамзий маъно борлиги таъкидланди.
Президентимизнинг қатор фармон ва қарорлари ўсиб келаётган ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар, миллий истиқлол ғояси, ўз Ватани ва халқига меҳр-муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга, уни ҳар томонлама-жисмонон, маънан ва руҳан баркамол этиб вояга етказиз учун шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган.
Ўзбекистондаги ёшлар сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири иқтидорли ёшларни илм-фанга кенг жалб қилишдир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат степендияларига ўқишда ва жамоат ишларида юқори натижаларга эришаётган ёшлар сазовор бўлмоқда.
Бугун Ўзбекистонда ёш оилаларга ипотека ва истеъмол кредитлари ажратиш орқали уй-жой сотиб олиш ёки қуришда рўзғорини бутлашда ҳар томонлама ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Тадбир қизғин музокаралар асосида ўтказилиб, унинг иштирокчилари томонидан барча берилган саволарга атрофлича тушунтиришлар берилди.