Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Тадбиркорлик субъектлари учун яна бир имконият


Мамалакатимизда хусусий мулк даҳлсизлигини ҳимоялаш, иқтисодиётда унинг ўрнини мустаҳкамлаш, ишбилармонлик муҳити ва бизнес шароитини янада яхшилашга доир қонунлар узлуксиз такомиллашиб бормоқда.1.jpg

Жумладан, Президентимизнинг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2015 йил 28 сентябрь кунидаги “Тадбиркорлик субъектларига “Бир дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Давлатимиз раҳбарининг юқоридаги Фармон ва Қарорларида адлия органларига ходимларнинг чегараланган миқдорини сақлаб қолган ҳолда, “Бир дарча” марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва услубий кўмак кўрсатиш ҳамда доимий равишда давлат хизматларини кўрсатиш юзасидан семинарлар ўтказиш вазифалари юклатилди.

Ушбу Фармон ва Қарордаги белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда жойларда семинар тадбирлари ташкил этилиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Термиз шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтди.

Тадбирда Сурхондарё вилоят вилоят ҳокимлиги, вилоят адлия, молия, иқтисодиёт, савдо-саноат бошқармалари ва вилоятда ташкил этилаётган “Бир дарча” марказларининг раҳбар ва ходимлари, шунингдек 16 турдаги давлат хизматларини кўрсатишда бевосита иштирок этувчи тегишли давлат органларининг масъул ходимлари иштирок этишди.

Мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, юқорида қайд этилган Фармон ва Қарорнинг мазмун-моҳиятини, хусусан унинг мамлакатимизда иқтисодиётни эркинлаштириш, бошқарувнинг бозор механизмларини жорий этиш, 1.jpgкичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш борасидаги ислоҳотларни янги босқичга кўтаришга қаратилганлигини тарғиб қилиш ҳамда ташкил этилаётган “Бир дарча” марказлари фаолиятининг асосий тартиб-таомилларини тушунтиришга қаратилди.

Тадбирга сўзга чиққанлар, “Бир дарча” марказларида электрон ахборот алмашинув тизимига доир асосий тушунча ва кўникмалар ҳақида батафсил маълумотлар беришди.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига 2016 йилнинг 1 январидан ишга тушиши кўзда тутилган тадбиркорларга “Бир дарча” тамойилига асосланган давлат хизматларини кўрсатиш марказлари давлат бошқарувини такомиллаштириш билан бирга бизнес субъектларига тезкор ва сифатли давлат хизматлари кўрсатишнинг янги бир босқичга кўтаришга хизмат қилишлиги таъкидланди.

Тадбир сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.