Янгиликлар
Конституция менинг тақдиримда
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ИИБ, Термиз шаҳар прокуратураси, вилоят фуқаролик жамияти шакиллантиришни маниторинг қилиш мустақил иниститути ва Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича “Омбудсман”нинг масъул ходимлари билан ҳамкорлигида “Термиз тиббиёт” касб-ҳунар коллежида талаба ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабцул қилинганлигининг 23 йиллиги муносабати билан “Конституция менинг тақдиримда” мавзусиорқали Конституциянинг мазмун-моҳиятини ўқувчи ёшлар онгига сингдириш орқали уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ва маданиятини ошириш, уларни қонунларга итоат руҳида тарбиялаш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиқанлармустақиллик йилларида юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётни қуриш, ҳалқимиз учун обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, ҳалқаро мойдонда ўзимизга муносиб ўрин эгаллашда асосий қонунимиз мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилганлигинитаъкидлашди.
Давра суҳбати жараёни ўзига хос баҳс – мунозара усулда ташкил этилди.Ёшлар ва тадбир тингловчиларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Тадбир сўнгида юқоридаги мавзулар юзасидан қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.