Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати


1.jpgСурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ИИБ, Термиз шаҳар прокуратураси, вилоят фуқаролик жамияти шакиллантиришни маниторинг қилиш мустақил иниститути ва Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича “Омбудсман”нинг масъул ходимлари билан ҳамкорликда Термиз ахборот технологиялари ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежида талаба ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси-мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзусида тадбир ўтказилди.

Унда сўзга чиқанлар, мустақиллик йилларида юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётни қуриш, ҳалқимиз учун обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, ҳалқаро мойдонда ўзимизга муносиб ўрин эгаллашда асосий қонунимиз мустаҳкам замин бўлиб келаётганлигини таъкидладилар.

Ҳақиқатдан ҳам 8 декабрь - Конституциямиз қабул қилинган кунни катта ижтимоий-сиёсий аҳамиятга молик воқеа сифатида кенг нишонлаш ҳаётимизга тобора чуқур кириб бормоқда.

Ушбу қутлуғ сана умумхалқ байрамларимиз қаторидан муносиб жой олиб, юртимизда яшаётган ҳар қайси фуқаро, ҳар қайси оила тақдирида, уларнинг бугунги ҳаёти, эртанги келажагини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда Конституциянинг беқиёс ўрни, аҳамияти ва таъсирини яна бир бор эслаш ва тасаввур қилишга ундайди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида, унинг маъно-мазмуни ва устивор тамойиллари ҳақида гапирар эканмиз, асосий қонунимизда биринчи навбатда шахс яъни инсонлар манафаатининг давлат манфаатидан устун этиб белгиланганлиги, инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари энг олий қадрият сифатида муҳрлаб қўйилганлигини яна бир бор такидлаб ўтиш ўринли.

Мамлакатимиз Конституцияси фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари борасида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясининг барча асосий ғоя ва қоидаларини ўзига сингдирган.

1.jpgАсосий қонунимизнинг 2 моддасида “Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида маъсулдирлар” деб таъкидланган. Бу эса фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари устунлиги ҳамда улар конституциявий даражада кафолатланишини англатади.

Ҳар бир халқнинг тақдирида муҳирланиб қоладиган тарихий ҳужжатлар миллат равнақи, давлатчилик пойдеворининг мустаҳкам бўлиши учун хизмат қилганлиги билан аҳмиятлидир.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этишда ёшларимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгилаб берилган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳуқуқ ва мажбуриятларини, бурчларини ҳамда эркинликларини чуқур билишлари зарур.

Тадбир ўзига хос савол-жавоб усулда ташкил этилди, ёшларга ва тадбир тингловчиларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ҳамда унинг барча иштирокчилари жараёнларда фаол иштирок этишиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.