Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихи


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ИИБ, Термиз шаҳар прокуратураси, вилоят фуқаролик жамияти шаклланишини маниторинг қилиш мустақил институти ва Инсон ҳуқуқлари бўйича (Омбудсман) масъул ходимлари ҳамкорлигида Термиз шаҳридаги 2-сон Академик лицейда талаба ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллиги муносабати билан “Конституциясининг яратилиш тарихи”мавзусида учрашув ўтказилди.1.jpg

Ушбу тадбирида сўзга чиққанлар таъкидлаганларидек, Конституция (лотинча “Constitution” – тузилиш, тузук) – давлатнинг Асосий қонуни. У давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради.

Авваламбор, конституциявий “бино”ни қуришда уч минг йиллик миллий давлатчилик тажрибасига таянилган. Бугунги Ўзбекистон қадимги Хоразм ва Сўғдиёна, Қорахонийлар, Хоразмшоҳлар, Амир Темур ва Темурийлар, ўзбек хонликлари, маърифатпарвар аждодларимиз, халқимизнинг тарихий анъаналари ва унинг мустақил давлат ҳақидаги кўп асрли орзусини мужассам этган.

Қолаверса, манфаатларимиз ва интилишларимиздан келиб чиққан ҳолда, Асосий Қонунимиз Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимолнинг 97 та мамлакати тўплаган илғор конституциявий тажрибани ҳисобга олиб яратилган.

Шу ўринда Суверен Ўзбекистоннинг биринчи Конституциясини тайёрлаш, муҳокама этиш, қабул қилиш ва унинг амал қилиши йўлидаги 10 та ҳуқуқий қадамни бу борадаги энг муҳим тарихий воқеалар сифатида санаб ўтиш лозим. Зотан, Конституцияни яратиш тарихи – бу мустақиллик учун курашнинг узвий таркибий қисмидир.

Конституцияни яратиш йўлидаги биринчи ҳуқуқий қадам – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилишидир.

Конституцияни яратиш йўлидаги иккинчи ҳуқуқий қадам – Президентлик институти таъсис этилиши ва янги давлат рамзларини тайёрлаш бўйича комиссия тузилиши билан боғлиқ.

Конституцияни яратиш йўлидаги учинчи ҳуқуқий қадам –“Мустақиллик декларацияси”нинг эълон қилинишидир.

Конституцияни яратиш йўлидаги тўртинчи ҳуқуқий қадам –Конституциявий комиссиянинг ташкил этилишига бориб тақалади.

Олтинчи ҳуқуқий қадам – Давлат мустақиллигининг эълон қилинишидир.

Конституцияни яратиш йўлидаги еттинчи ҳуқуқий қадам – 1991 йил 29 декабрда Президент сайлови ва Давлат мустақиллиги тўғрисидаги референдумнинг ўтказилишига тааллуқли.

1.jpgСаккизинчи ҳуқуқий қадам – биринчи Конституция лойиҳасининг илк бор матбуотда умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинишидир.

Конституцияни яратиш йўлидаги тўққизинчи ҳуқуқий қадам – Конституция лойиҳасининг иккинчи марта матбуотда умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинишидир.

Конституцияни яратиш йўлидаги ўнинчи ҳуқуқий қадам –Конституция лойиҳасининг қабул қилинишидир.

Конституциявий комиссия томонидан 1992 йил 6 декабрда Конституция лойиҳаси охирги марта муҳокама этилди.Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Конституциявий комиссия хорижий конституциявий тажрибага мурожаат қилиб, Асосий Қонуннинг ролини яхлит тушунишдан келиб чиқди.

Тадбири ўзига хос савол-жавоб усулда ташкил этилди ва ёшларга ва тадбир тингловчиларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ҳамда унинг барча иштирокчилари жараёнларда фаол иштирок этишиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.