Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Конституция ва инсон ҳуқуқлари


1.jpgФуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлинмасининг 2015 йилга мўлжалланган комплекс иш режасига мувофиқ халқ депутутлари вилоят кенгаши депутатлари, вилоят адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси, Термиз Давлат университети профессор ўқитувчилари, университет ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари иштирокида Давлатимиз раҳбари томонидан 2015 йил 9 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан давра суҳбати ўтказилди.


1.jpgДавра суҳбатида асосий қонунимизнинг яратилиши тарихи, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминланишида вакиллик органларининг роли ва ўрни, прокуратура органларининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назорати, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлашда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорлиги ҳақида атрофлича фикр алмашилди.


Тадбир қизғин музокаралар ва савол-жавоблар руҳида ўтказилиб, иштирокчиларда катта таассуротлар қолдирди.