Янгиликлар
“Ҳуқуқий саводхонлик” ойи
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят прокуратураси, Термиз давлат университети ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамкорликда Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Конституция-ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар 1992 йилнинг 8 декабрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – мустақил давлатимизнинг асосий қонуни сифатида мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, демократик ислоҳотлар ва янгиланишларга мустаҳкам ҳуқуқий замин сифатида хизмат қилаётганлигини, Ўзбекистон Республикаси ўзининг 24 йиллик мустақил тараққиёт йўлида эришган барча натижалар, хусусан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг таъминланиши, давлат бошқарувининг энг самарали механизмини жорий этилиши, фуқаролик жамияти асосларини вужудга келиши ва ривожланиши каби ютуқлар Конституция ва у асосида қабул қилинган қонунларнинг изчил амалга оширилиши натижасида қўлга киритилганлигини такидладилар.
Президентимиз эътироф этганидек, “Конституциямиз ўз мазмун-моҳиятига кўра халқимиз тафаккурининг маҳсули бўлиб, у давлатни давлат, миллатни миллат сифатида танитадиган қомуснома” эканлигини, унинг барча моддалари дунёда умумэътироф этилган тамойиллар, халқаро ҳуқуқ нормалари ва бошқа бир қатор халқаро ҳужжатлардаги умуминсоний тамойиллар мазмуни билан суғорилганлиги ҳақида тушунтириш бердилар.
Тадбир давомида маърузачилар ҳозирги кунда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қитлишнинг муҳим омилларидан бири суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиниши бўлиб, ушбу ислоҳатлар жиноят, жиноят-процессуал қонун ҳужжатлари, жиноий жазо тизмини изчиллик билан босқичма-босқич лебираллаштирилиши ҳисобланиб, бу соҳада муҳим ишлар амалга оширилаётганлиги ҳақида тўхталдилар.
Бундан ташқари, мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этишда ёшларимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгилаб берилган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳуқуқ ва мажбуриятларни, бурчларини ҳамда эркинликларини чуқур билишлари зарурлигига алоҳида аҳамият қаратиб ўтдилар. Ҳамда юртимизда ҳар-бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳатлар ҳақида тўхталиб, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига ҳурмат руҳини мустаҳкамлаш тараққиётнинг асосий мезони эканлиги ҳақида ҳам ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Давра суҳбати давомида маърузачилар аҳолининг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини ошириш, улар орасида ҳуқуқий тарбияни шакиллантиришда давлат ва жамоат ташкилотларининг роли ва ўрни алоҳида аҳамият касб этишини, ҳуқуқий демократик жамият қуришда аввало аҳолининг, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятининг юксак бўлишини, ўз хатти-ҳаракатларини англай билиши ва ўзини-ўзи бошқара олиши лозимлиги ҳақида тўхталдилар.
Тадбир сўнгида бу йўналишдаги ишларни янада ривожлантириш ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятиини ошириш юзасидан тадбир иштирокчилари томонидан бир қатор таклифлар илгари сурилиб зарур тавсиялар ишлаб чиқилди.