Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2016 йил 16 январдан 22 январгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 10 декабрдаги 104, 41-сон «16 ёшгача бўлган ногирон болаларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.

2016 йил 16 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2752 (2016 йил 25 январдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг 2015 йил 31 декабрдаги 29-мҳ, 109, 112-сон «Мактабгача таълим муассасаларини мебель, ўқув кўргазмали қуроллар, техник воситалар, ўйинчоқлар, спорт анжомлари ва бошқа ашёлар билан жиҳозлаш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.

2016 йил 16 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2753 (2016 йил 25 январдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2016 йил 4 январдаги 2-сон «Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2016 йил 16 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2754 (2016 йил 25 апрелдан кучга киради).

4. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2016 йил 7 январдаги 142-мҳ-сон «Давлат органлари ахборот тизимларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2016 йил 16 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1646-5 (2016 йил 25 январдан кучга кирди).