Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2016 йил 23 январдан 29 январгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 29 декабрдаги 2015-23-сон «Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2016 йил 28 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1919-5 (2016 йил 1 февралдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 11 январдаги 110, 01/03-26/29-сон «Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2016 йил 28 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2755 (2016 йил 1 февралдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2016 йил 15 январдаги 2-Б-сон «Изоляцияли электр материаллар, шу жумладан электр сопол материаллар ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини‎ тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2016 йил 28 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2756 (2016 йил 1 февралдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 13 январдаги 1, 4, 2-ққ, 1, 2016-02, 01-02/20-1-сон «Қўзғатилган жиноят ишлари бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларда адвокатларнинг мажбурий иштирокини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2016 йил 28 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2757 (2016 йил 1 февралдан кучга кирди).